"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда

Sherzod Nurmatov
30 июн 2025
"Навбаҳор" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттириши мумкин.

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, 21 ёшли ҳужумчи Беларуснинг "Славия-Мозирь" жамоасида кўрикдан ўтади.

Маълумот ўрнида, Холдорхонов жорий мавсум "лочинлар" таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Transfermart портали уни 200 минг еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia