"Навбаҳор" ФК: Турғунбоевнинг шартномаси якунланмаган

Narzulla Saydullayev
1 янв 2019
Бугун "Пахтакор" клуби "Навбаҳор" футболчиси Азизбек Турғунбоев билан шартнома имзолаганлигини эълон қилди.

"Ваҳоланки Азизбекни "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси мавжуд. 2018 йилги чемпионат якунига етгач бир қатор футболчилар билан амалдаги шартнома муддатлари узайтирилган.  

Турғунбоев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилиб, 2020 йилгача амалда бўлади. Шу сабабли Турғунбоевни "Навбаҳор" футболчиси дейишга асосларимиз бор, - деб ёзилади "Навбаҳор"нинг телеграмдаги расмий каналида.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia