UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  2 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  11 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  15 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  20

"Навбаҳор": “Динамо” ҳам мағлуб этилди Янгиликлар

"Навбаҳор": “Динамо” ҳам мағлуб этилди

Жамоамизнинг Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган учрашуви бундан бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди.

Бу сафарги ўйинда ҳам футболчиларимиз ғалабани қўлга киритишди. Голларга бой ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув бошларида Ойбеқ Қиличев Азиз Турғунбоевнинг узатиб берган тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса орадан бироз вақт ўтиб, самарқандликлар ўртадаги мувозанатни тиклашди. Бўлим охирларида Аббос Отахонов бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим бошларида “Динамо” футболчилари иккинчи бор ҳисобни тенглаштиришди. Рақибдан кучлироқ эканликларини амалда намойиш этган футболчиларимиз ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар яна икки бор муваффақият қозонишди. Аввалига Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни тўрга жойлаб қўйган бўлса ўйиндаги сўнгги голга Мирзоҳид Ғофуров муаллифлик қилди. Ғофуров икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай ўнг қанотдан узатилган тўпни мўлжалга аниқ йўллай олди.

Илҳом Мўминжонов “Динамо”га қарши ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов,  Алишер Саматов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Тимур Толипов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мансур Саидов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Равшан Хурсанов, Илҳом Бойдедаев, Абдуазиз Султанов.

“Навбаҳор” навбатдаги назорат учрашувини 14 февраль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика