"Навбаҳор": Бобоев вазифасидан озод этилди
10 сен 2019 16:33
Янгиликлар
"Навбаҳор": Бобоев вазифасидан озод этилди
“Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Мелиевич Бобоев ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.
Бу ҳақда “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати хабар берди. Маълумот учун, Бахтиёр Бобоев шу йилнинг апрель ойида "Навбаҳор" клуби директори этиб тайинланган эди.
Бахтиёр Бобоев футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор”да тўп тепган, кейинчалик ушбу жамоада турли лавозимларда, шунингдек, “Машъал” ҳамда “Бунёдкор” клубларида фаолият олиб борган. У “Навбаҳор”нинг 1996 йилги мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр