"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
16 янв 2025
"Навбаҳор" пойтахт йиғини якунига етгач 30 январь куни йиғиннинг иккинчи босқичини ташкил этиш мақсадида БААга учиб кетади.

Ушбу йиғин 11 февралга қадар бўлиши режалаштирилган. Ушбу йиғинда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилади. Ҳозирда бир қатор муносиб рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда. 

Қуйида келишувга эришилган спаринг рақиблари ва ўйин саналари билан танишинг:

1 февраль Хорватиянинг "ХНК Вуковар 1991"

4 февраль Арманистоннинг "Урарту" 

6 февраль Хитой суперлигасининг бронза медали соҳиби "Ченгду" жамоалари билан ўйин ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари жамоамиз БАА йиғини доирасида яна иккита ўйин ўтказиш режага киритилган ва шу боис спаринг рақиблар кўриб чиқилмоқда. Режага мувофиқ белгиланган кунларга жамоалар билан келишувга эришилгач саҳифаларимиз орқали маълум қиламиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати