"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
31 янв 2018
Бугун "Навбаҳор" Қибрайдаги ўқув-машғулот базасида “Андижон” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Андижонликларга қарши учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар олдида бир қатор имкониятлар юзага келтирилган бўлсада ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин Азамат Алланиёзов ва Зоҳир Пиримовлар бир мартадан муваффақият қозониб, жамоамизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлашди. 

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Аъзам Алиев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Азамат Алланиёзов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Зоҳир Пиримов, Дилшод Шарофиддинов, Илҳом Бойдедаев, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Беҳруз Саъдиллаев.


"Навбаҳор"нинг навбатдаги назорат ўйини 2 февраль куни Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” матбуот хизмати