"Навбаҳор" 26 январь куни "Турон" билан ўйнайди

Mirjalol Normatov
24 янв 2022
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” 26 январь куни ўртоқлик ўйини ўтказишади.

Шу куни “Навбаҳор”га Яйпаннинг “Турон” жамоаси спарринг-рақиб бўлади. 

Мазкур баҳсни 26 январь санасида Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказиш режалаштирилган. Ўйин соат 12:00  да старт олади.

Ушбу учрашувга ташриф буюрадиган мухлислардан санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда, ўйингоҳга тиббий ниқобда келишлари сўралади.






Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати