UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  32 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  4 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  1 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  7 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  32

"Турон" устози Денис Бушуев: "Биринчи бўлимда муносиб ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда эса ҳеч нима ўхшамади" Янгиликлар

"Турон" устози Денис Бушуев: "Биринчи бўлимда муносиб ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда эса ҳеч нима ўхшамади"

Coca Cola Суперлигасининг 7-тури доирасидаги "Турон" - "Навбаҳор" (0:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Бушуев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Ўйинга келсак, мен учун аламли мағлубият. Биринчи бўлимда муносиб ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳеч нима ўхшамади. Голга олиб келадиган хатолар қилдик. "Навбаҳор" каби кучли жамоа бунақа хатоларни кечирмайди. Бундай хавода ўйинга қайтиш қийин бўлди. Вазиятлар бўлди. Кейинги турда умуман бошқача ўйин кўрсатамиз. 

- Ўзбек футболи ҳақида сизда маълумот бўлганмиди? "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" клублари Собиқ иттифоқ биринчилигида ҳам иштирок этишган...

- Менга керак бўлган барча маълумотларни олганман. Ўзбек футболи ҳақидаги барча маълумотлар менда бор. Бирор мамлакатга борганингизда албатта ўша давлат маданияти, анъаналарини ўрганишингиз керак. 

- Ўзбек футболчиларидан айнан кимларни биласиз? Масалан, Миржалол Қосимов...

- Албатта, Миржалол Қосимов. Ўзбек футболи афсонаси. Уни ҳамма танийди. Телевизор орқали ўйинларини кўрганмиз. Ҳозир кимнидир санамасдан уларни ҳафа қилиш ниятим йўқ. Ўзбекистондан жуда кўп кучли футболчилар чиққан.

- Нима учун бугунги ўйинни соф ҳужумчисиз бошладингиз?

- Афсуски, ўйин олдидан ҳужумчимиз машғулот пайти жароҳат олди. Биз 10 дақиқа ичида қарор чиқаришимиз керак эди. Биз тўпни эгаллашга ҳаракат қилдик. Бу фақатгина бир ўйин, яшашда ва ҳаракат қилишда давом этамиз. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Жамоани энди қабул қилиб олдингиз. Таркибдан кўнглингиз қанчалик тўлди ва ёзги трансферлар пайтида жамоада катта ўзгаришларни кўришимиз мумкинми?

- Ҳозир таркиб ҳақида гапирмоқдамиз. Мен келганда трансферлар ойнаси ёпиқ эди. Бизда жамоа бор, мен уларга ишонаман. Улар натижа кўрсата олишади ва мухлисларни хурсанд қилишади. 

- Абега Энянг ўтган ўйинда майдонга тушиб гол урганди. Нега у бугун майдонга туширилмади?

- Келинглар, ҳозир майдонда ўйнамаган футболчи ҳақида гапирмайдик. Ҳар бир футболчини ўз кучли томонлари бор. Биз айнан бугунги таркибни танладик ва уларга ишонч билдирдик. 

- Суперлиганинг даражасини қандай баҳолайсиз?

- Мен нафақат чемпионат, балки ёшлар терма жамоасининг ўйинларини ҳам кўрдим ва яхши маънода хайрон қолдим. Уларнинг даражаси бошқа давлатларга қараганда ҳам анча юқори. Айтишим мумкинки, ўзбек футболи менга ёқди. Майдонларнинг ҳолати ҳам ажойиб, мухлислар ўйинларга келишмоқда. Ҳамма бундан завқ олмоқда. Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар ўзбек футболини етарлича баҳоламаслигига яна бир бор амин бўлдим. Даража юқори ва янада ўсишда давом этмоқда. 

- "Турон" биринчи бўлимда анча тартибли ўйин кўрсатди. Бироқ, кейин жуда кўп хатоларга йўл қўйилди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Футбол бир тайм ўйналмайди. Гапингизга қўшиламан. Биринчи таймда гол уришга яқин келдик. Афсуски, иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик. Ёш болача хатолар эвазига голлар ўтказдик. Голдан кейин ўйинга қайтиш қийин бўлди. Биз ҳаракат қилдик, аммо иккинчи гол жуда ноқулай пайтда урилди. Рақибнинг жуда тартибли ва ақлли ўйинини таъкидлаб ўтишим керак. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика