"Навбаҳор" 2011 йилдан буён илк бор "Пахтакор"ни енгди

Narzulla Saydullayev
1 окт 2017
Олий лиганинг 23-турида "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Учрашувда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "лочинлар" 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Шу тариқа, "Навбаҳор" Наманганда 2011 йилдан буён биринчи бор "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бу жамоалар ўртасидаги охирги 11та учрашувнинг 10тасида "Пахтакор" ғолиб бўлган ва 1та баҳсда дуранг қайд этилганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia