

"Бавария" Анчелотти қўл остида 60 учрашув ўтказиб, уларнинг 42тасида зафар қучди ва ҳар бир ўйинда ўртача 2,25 очко жамғарди.
Фоиз ҳисобида оладиган бўлсак, мураббий ўзининг фақат испаниялик ҳамкасби, 2013 - 2016 йилларда жамоа бош мураббийи бўлган Хосеп Гвардиолага имкониятни бой берди.
Карло отада ғалабали ўйинлар кўрсаткичи 70%ни ташкил қилган бўлса, Гвардиолада - 75%. Қолган ҳамма улардан ёмонроқ натижа қайд этгани эътиборга лойиқ.




