Насри: "Хатто отам бош мураббий бўлганида ҳам Франция терма жамоасига қайтмаган бўлар эдим"

Aslanov Jasurbek
6 окт 2015
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Самир Насри Франция терма жамоасига қайтмоқчи эмас.

"Менга АПЛ ёқади. Ҳаётим шу ерда, Англияда. Шартномам якунланганидан сўнг (2019 йил) Францияга қайтгандан кўра МЛСга кетсам керак.

Хатто отам бош мураббий бўлганида ҳам Франция терма жамоасига қайтмаган бўлар эдим. Аввалига терма жамоа мен учун орзу эди, аммо миллий жамоа туфайли кўп азоб чекдим" - дейди Насри "Canal+"даги чиқишида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+