Насри допинг сабаб бир йилга дисквалификация қилиниши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
25 фев 2018, 13:07
Футболчи Самир Насри УЕФА антидопинг қоидаларини бузгани учун бир йилга дисквалификация қилиниши мумкин.

Бу ҳақида 26 февраль куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Насри 2016 йилда Лос-Анжелесдаги витамин терапиясига ихтисослаштирилган клиникада даволанганидан сўнг шубҳа остига тушганди. Даволанишнинг бундай тури допингни беркитиш йўлида қилинган бўлиши мумкин.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: footmercato.net