"Насьонал": Сардор Рашидовнинг олдида Саудия Арабистони ва Қатардан таклифлар бор эди

Mirjalol Normatov
16 янв 2019
"Насьонал" матбуот хизмати расмий равишда Сардор Рашидовнинг трансферини маълум қилди.

"Сардор Рашидов - Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирги авлодининг юлдузли вакили.

Иқтидорли ва жисмоний тарафлама анча кучли бўлган Рашидов қанотларда вингерлик қилади ва ҳужумда ҳам ўйнай олади.

Сўнгги вақтларда у ўз жамоаси ва термаси таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатди ва шу боисдан Осиё Кубогида қатнашмоқда. Унинг термаси катта эҳтимол билан Осиё Кубогининг плей-офф босқичида ўйнайди.

Сардорнинг олдида Саудия Арабистони, Қатар каби давлатлардан таклифлар бўлса-да, у ўз кучини Европада синаб кўриш истаги борлиги бизни хурсанд қилди.

Сардор билан 2,5 йиллик шартнома тузилди", деб ёзади "Насьонал".


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia