UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  28 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

"Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳи босқичидаги аввалги 4та иштироки қандай якун топган? Янгиликлар

"Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳи босқичидаги аввалги 4та иштироки қандай якун топган?

Уч йиллик танаффусдан сўнг "Насаф" яна Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларига қайтди.

Қаршиликлар куни кеча БАА пойтахти Абу Дабида кечган ўтиш ўйинида "Банияс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишди. "Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши "Сўғдиёна" учун ОФК Кубогида қатнашиш эшикларини очди. Бу эса ўзбек футболи мухлислари учун қўшалоқ байрам демакдир. 

"Насаф" бу мавсум 5-бор гуруҳ ўйинларида қатнашади. Жамоа шу пайтгача тўртта иштирокида афсуски, гуруҳдан чиқа олмаган. Қаршиликлар икки бор учинчи ва икки бор тўртинчи ўринда ОЧЛни тугатишган. 

"Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги барча ўйинларини Рўзиқул Бердиев қўл остида ўтказган. Демак, мураббий учун ҳам бу йилги мусобақа бешинчи иштирок бўлади. 

Яна бир маълумот: "Насаф" шу пайтгача гуруҳ ўйинларида 24 учрашувда майдонга тушиб, 6 бор ғалаба қозонган. Қолаверса мана шу 24та ўйинда 17 марта гол урган. Қуйида "Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини ёдга оламиз.

 


2012 йил. Гуруҳда 4-ўрин (1 очко)

Рақиблар: "Ал Жазира" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар).

Голлар: 4та - Фозил Мусаев, Илҳом Шомуродов (2та), Сами Раби ("Ал Жазира", автогол).

2011 йил ОФК Кубогини қўлга киритган "Насаф" 2012 йил ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди. Жамоа дебютант бўлгани учунми, илк мавсумда ўзини кўрсата олмади ва 1 очко билан охирги ўринда қолди. "Насаф" илк очкосини сафарда Эроннинг "Истиқлол" клуби билан кечган баҳсда қўлга киритганди.

 


2015 йил. Гуруҳда 3-ўрин (8 очко)

Рақиблар: "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони), "Ал Аҳли" (БАА), "Тракторсози" (Эрон). 

Голлар: 5та - Илҳом Шомуродов, Ҳамза Каримов, Артур Геворкян (3та). 

2015 йил иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ ўйинларида қатнашган "Насаф" бу сафар 8 очко тўплашни уддалади. Жамоа олтита ўйиннинг иккитасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг қайд этди. Уйда ва сафарда "Тракторсози" бир хил 2:1 ҳисоби билан мағлуб этилган бўлса, БААда "Ал Аҳли" ва Қаршида Саудиянинг "Ал Аҳли" клубига қарши беллашувлар 0:0 ҳисобида якун топди.

 


2016 йил. Гуруҳда 4-ўрин (5 очко)

Рақиблар: "Ал Жайиш" (Қатар), "Ал Айн" (БАА), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони).

Голлар: 4та - Бобир Абдихолиқов (2та), Мақсуд Каримов (2та). 

"Насаф" 2016 йил ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашган, бироқ омади келмай тўртинчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда жамоа 6 учрашувда 5 очко тўплаган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда "Ал Аҳли"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Ал Жайиш" ва "Ал Айн" билан кечган баҳсларда дуранг қайд этган.

 


2018 йил. Гуруҳда 3-ўрин (10 очко)

Рақиблар: "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар"), "Ал Васл" (БАА).

Голлар: 4та - Игорь Голбан, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов. 

"Насаф"нинг ҳозирча охирги иштироки 2018 йилги мавсум бўлиб турибди. Ўшанда 10 очко тўплаб ҳам гуруҳдан чиқа олмагани жуда алам қилганди. Гуруҳда уч бор зафар қучган "Насаф" бир марта дуранг ўйнаб 10 очко тўплаганди. Ўша йил айниқса Қаршида "Ал Садд" 1:0 ҳисобида мағлуб этилиши чинакам сенсация бўлгани ҳамон ёдимизда. "Аждарлар" шунингдек "Ал Васл"ни иккала баҳсда мағлуб этиб, "Персеполис" билан дуранг ўйнашганди.


Кимлар гол урган? 

Албатта, мухлислар голларни ким урганига алоҳида эътибор қаратади. Юқорида "Насаф" шу пайтгача ОЧЛ гуруҳ босқичида 17 бор тўп киритганини айтиб ўтдик. Бу голлар ушбу футболчилар ҳисобига ёзилган. 

3 гол - Илҳом Шомуродов, Бобир Абдихолиқов, Артур Геворкян. 

2 гол - Мақсуд Каримов

1 гол - Фозил Мусаев, Ҳамза Каримов, Игорь Голбан, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Сами Раби ("Ал Жазира", автогол).


Демак, "Насаф" сафида ОЧЛ гуруҳ босқичида гол урган футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич билан Илҳом Шомуродов, Бобир Абдихолиқов ва Артур Геворкян бормоқда. Умуман шу пайтгача ОЧЛ гуруҳ ўйинларида "насафчилар"дан 9 нафар футболчи рақиблар дарвозасини ишғол этган. 

Ва энг қизиғи, бугунги "Насаф" таркибида шу пайтгача гол урган футболчилардан биргина Шароф Муҳитдинов ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика