

Ўтган мавсумда «Насаф»да 1 йиллик ижара муддати асосида тўп тепган футболчиларнинг трансфер ҳуқуқи янги мавсумдан эътиборан Суперлигага қайтган «Машъал»га тегишли. Шу боис муборакликлар Абдураимов ва Муртазоевни ортга қайтарди.

Бу икки футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчилари ҳисобланади. Агарда «Насаф» бу икки футболчини келаси мавсум ҳам ўз сафида кўришни истаса, унда футболчиларнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишига тўғри келади. «Машъал» эса Суперлигада мазкур футболчилар хизматидан фойдаланмоқчи.




