

АГМК клуби мазкур ўйинга жалб этилган 20 нафар футболчидан иборат қайдномани эълон қилди. Ушбу қайдномадан дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячилар Дилшод Аҳмадалиев ва Сардор Раҳмонов ўрин олишмади.
Демак, бу футболчилар "Насаф"га қарши учрашувда иштирок этишмайди. Дастлабки турда қайдномадан ўрин олмаган ярим ҳимоячилар Шоҳруҳ Гадоев ва Ҳусниддин Ғофуров эса бу сафар рўйхатда бор.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - АГМК учрашуви соат 18:30да Қаршидаги "Марказий" стадионда бошланади.




