

Олинган маълумотларга кўра, Рашидхонов "Навбаҳор" билан оғзаки келишувга эришган. Томонлар шартноманинг айрим жиҳатларини келишиб олишса, бас. Янги йилга қадар унинг ўтиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Рашидхоновнинг оиласи "Навбаҳор" учун бегона эмас. Отаси Дилшод Алиев тарихда "лочинлар"нинг ажойиб ҳужумчиларидан бири бўлганлигини ёши катта мухлислар яхши эслашади. Акаси Акбаршо Рашидхонов ҳам турли йилларда "Навбаҳор"нинг асосий ва ёшлар таркибида майдонга тушган.
21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "Насаф" таркибида 26 ўйинда майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.




