

"Навбаҳор" ва "Насаф" йиғинлар масаласи ҳамда таркибни қолган клубларга қараганда эртароқ режалаштириши лозим. Ўзбекистонда трансфер ойнаси 24 февралга қадар давом этади, янги мавсум март ойидан старт олади. Чемпионлар Лигасида эса 12 февраль куни нимчорак финал беллашувлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, мавжуд қарздорлик сабаб айни вақтда "Навбаҳор" ички чемпионат учун ўз футболчиларини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Мазкур тақиқнинг клубнинг Чемпионлар Лигасидаги иштирокига таъсир ўтказмайди.
"Насаф" ва "Навбаҳор" ОЧЛ нимчорак финалидаги рақибини 28 декабрь кунги қуръа орқали билиб олади.



