“Насаф” учинчи сафар ҳам Саудияда мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
7 фев 2017
ОЧЛ-2017 плей-офф учрашувида “Ал Фатҳ” – “Насаф” учрашуви (1:0) билан қаршиликларнинг Саудия Арабистонига уюштирган учинчи сафари ҳам омадсиз чиқди.

Бунгача Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2015 ва 2016 йилги мавсумда ҳам ОЧЛ баҳсларида, Саудия Арабистонида “Ал Аҳли” га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Қолаверса, ОЧЛ плей офф баҳсларида ҳам ҳозирча “Насаф”нинг омади келмаяпти. Қаршиликлар 2014 йил ОЧЛ плей-офф баҳсида Қатарда “Ал Жайиш” меҳмони бўлиб, 1:5 ҳисобида имкониятни бой беришган ва плей оффдаёқ мусобақадаги юришини тўхтатишга мажбур бўлганди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia