Ўзингизга маълум, бош жамоа ҳамда "Насаф" футбол мактаби ҳам ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиб, янги мавсумга тайёргарлик кўриб бормоқда.
Куни кеча йиғилган Зафар Холмуродов бошчилигидаги «Насаф» U-21 жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Ёшлар жамоаси футбол мактабидаги сунъий майдонда икки маҳалдан машғулотларни олиб боришмоқда.