“Насаф” - “Сўғдиёна”. Жамоалар қандай либосларда ўйнаши маълум
30 апр 2018 12:56
Янгиликлар
“Насаф” - “Сўғдиёна”. Жамоалар қандай либосларда ўйнаши маълум
Бугун, 30 апрель куни “Насаф” ўз майдонида Суперлиганинг 9-турида “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.
Учрашув “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.
Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек жамоалар бугун қандай либосларда майдонга тушиши ҳам маълум бўлди.
Унга кўра, "Насаф" бугун кўк либосларда майдонга тушади. “Сўғдиёна” жамоаси эса оқ-қора либосларда ҳаракат қилишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар