

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви арафасида ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси раҳбари Ноил Лутфулин ярим ҳимоячимизга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совринни топширди. Қувонарли томони, айнан ушбу учрашувнинг 32-дақиқасида Шоҳруҳ ўйинда ҳисобни очиб, совринни ажойиб тарзда нишонлади.



