UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий? Янгиликлар

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий?

Қаршининг "Насаф" жамоаси кўплаб ўзбек клублари қатори Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

"Аждарлар" учун мавсум бошқа клубларимиздан олдинроқ бошланади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 19 февраль куни Қатарда ОЧЛ плей-офф босқич ўйинини ўтказишади. Шу куни "Насаф" Саудия Арабистонинг "Ал-Шабаб" клубига қарши 1/8 финал учрашувида майдонда саф тортади. Яқин таъқибчиларига нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган Ар-Риёд клуби Саудия чемпионати пешқадами бўлиб турибди. Кеча улар "Дамақ" клубини Мина Санти ва Карлос Карвальонинг голлари эвазига мағлуб (2:1) этишди. Агар "Ал Насср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари қолдирилган ўйинларда ғалаба қозонишса, "Шабаб"дан ўтиб кетишади. 

Хуллас, қаршиликлар ана шундай кучли жамоага қарши ўйинга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ва унинг доирасидаги ўртоқлик учрашувлари орқали тараддуд кўрмоқда. Кеча Бердиев "армияси" Польша биринчи лигаси вакили "Брук Бет Термалика" клуби билан тўқнаш келди. Ўйин "Насаф"нинг устунлиги остида ўтди, лекин бу ҳисобнинг очилиши учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда Ойбек Бозоровнинг ўзи иккита жуда қулай вазиятни голга айлантира олмади. Боз устига учрашувнинг 70-дақиқаларида жамоа сардори Умарбек Эшмуродов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Вазиятга яқин жойда бўлганимиз учун жароҳат жиддийга ўхшаб кўринди. Рақиб бутсасининг зарбидан ҳимоячимиз анча пайт ўрнидан туролмади ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Учрашувдан сўнг меҳмонхонага қайтиб келдик ва футболчимиздан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида у билан боғландик. Вазиятга ойдинлик киритиб бериши мумкин бўлган Рўзиқул Бердиевдан ўйин якунланганидан кейин интервью сўраганимизда рад жавобини олгандик. 


- Умарбек, соғлиқ жойидами? Жароҳат биз ўйлаганчалик жиддий эмас эканми?

- Шукур, ҳаммаси яхши. 


- Шифокор нима деди?

- Қўрқинчли нарса йўқ экан. Тез орада майдонга қайтаман.


- Икки-уч кун дам беришмас эканми?

- Йўқ. Менимча, эртанги машғулотга чиқаман. 

Умуман олганда, бу "Насаф"нинг Анталия йиғинидан ўрин олган учинчи ўртоқлик учрашуви эди. "Аждарлар" аввалига Черногориянинг "Дечич" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Кейин эса Украина биринчи лигаси вакили Житомирнинг "Полисся" клуби билан муроса (1:1) қилишди. Учинчи назорат ўйинида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Кечаги ўйинда бразилиялик легионер Матеус Лима Круз кўринмади. Афтидан кичик жароҳат бор кўринади. "Насаф"нинг янги аъзоси, Тожикистон терма жамоаси футболчиси Муҳаммаджон Раҳимов иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди. Мавсумлар оралиғида "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган Жавоҳир Сидиқов ҳамда "Қизилқум"дан яна жонажон клубига қайтган Шуҳрат Муҳаммадиев бошланғич таркибда майдонга туширилди. Ҳозирча санаб ўтган ана шу уч футболчи "Насаф"нинг янги "харидлари" бўлиб турибди. Олдинда Рўзиқул Бердиев жамоасини Туркия йиғинидан ўрин олган 5 та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Жамоа 16 февраль куни ОЧЛ ўйинини ўтказиш мақсадида Истанбулдан тўғри Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетади.


Камолиддин АЛИМОВ (Анталия, Туркия)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика