UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Клопп ЖЧ-2022дан сўнг Германия терма жамоасида Лёвнинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 17:16Байи: "Месси ва Роналду орасидан Рамосни танлайман"  8 17:06Факт! "Пахтакор" ҳеч қачон Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритмаган  9 16:515 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади  6 16:36Карикатура: ЕЧЛда испан клубларидан фақат "Реал" қоқилмади  7 16:30Ла Лига тўпурарлар жадвали  4 16:24Расмий хабар. Марко Обрадович "Нефтчи" футболчиси  11 16:19Аббос Ғуломов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар алдамчи эканлигини чемпионат давомида исботлашга ҳаракат қиламиз "   6 16:04"Манчестер Юнайтед" Кунде учун 79 миллион евро тўламоқчи эмас  7 15:49Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 15:21"Реал" ўйинчилари Audi'дан янги машиналарни олишди  29 14:58"Сити"да кўплаб ажойиб ўйинчиларни харид қилиш учун пул кўп". Гвардиола ғалабали серия ҳақида ҳазил қилди  7 14:33Olamsport: Бугун Шаҳобиддин ва Баҳодир жанг қилади, Жангдан сўнг спортчининг кўзи кўрмай қолди ва бошқа хабарлар  0 14:291500 АҚШ доллари эвазига "Миллий" стадионига ишга киритиб қўймоқчи бўлган икки фуқаро қўлга олинди  17 14:24ЕЧЛ. 50 ўйиндан сўнг энг кўп ғалабага эришган футболчилар  5

"Насаф" қачон кўтаринки кайфиятда иш бошлайди, Қашқадарёда бунга жавоб берадиган масъуллар борми? Янгиликлар

"Насаф" қачон кўтаринки кайфиятда иш бошлайди, Қашқадарёда бунга жавоб берадиган масъуллар борми?

Теглар :  Насаф
Бошқа клублардан фарқли равишда, "Насаф" клуби қошида 3та катта объект бор.

Булар, жамоа базаси, стадиони ҳамда академияси. Тушуниш учун осон бўлиши учун айтиб ўтаман, молиявий томондан ака-ука бўлган "Бунёдкор" билан солиштирганда "Насаф" ўзига тушадиган бюджетни юқоридаги 3та иншоотларни сақлаш учун ҳам пул кетказади. "Бунёдкор"да эса алоҳида дирекция мавжуд бўлиб, клубга тушадиган бюджет фақат клуб учун ишлатилади.



Фақатгина "Пахтакор" стадиони ва Қибрайдаги база клуб томонидан молиялаштиради. Адашмасам қолган барча клубларнинг стадионлари фақат ўйин вақти учун клублардан пул олинади, қолган вақт бошқа ташкилотлар томонидан сақланади. Клублар у ердаги муаммога бош қотириб ўтирмайди. "Насаф"да эса иш бир мунча қийин. Клубга тушадиган 30 млрд сўмни барча нарсага етказиш керак. Суперлигада шундай жамоалар бор-ки, 40-50 млрд сўмни фақат асосий жамоани маошларига ишлатадилар холос. Лекин ҳозирча "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф"дан бошқа клублар МТЖга ўйинчи етказиш билан мақтана олмайдилар. Шундай экан, нима учун ишлаётган кам сонли клублардан бири бўлган "Насаф" бунчалик қийналиши керак? 


Тўғри, тан оламиз, пандемия! Лекин "Насаф"даги бу муаммолар бугун пайдо бўлмади. Мана 3-4 йил ўтибди, Бердиев "Насаф"ни қандай таркиб билан мавсумга тайёрлашни билмайди. Ёш футболчиларни кашф қилгани билан, бу ёшлар бошқа жамоалардаги берилаётган суммаларни эшитиб боши айланиши табиий. Айнан шунинг учун ҳам мураббийда ҳар йили таркиб бўйича муаммолар пайдо бўляпти. Ҳозир интернет йўқ, уяли алоқа тизим мавжуд бўлмаган даврлар эмас, қўшни клубда нима бўлаётганлигини футболчилар билмаса. Футболчининг майдондаги умри қисқа. Шундай экан, барча ишлаб олишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. Аммо "Насаф"га эътибор бироз ошса, ўша пулни тарбияланувчилар клубни ўзида ишлаб олишлари мумкин. 


Ҳозир "Насаф"ни футболчилар олдида мавсумнинг иккинчи даврасидаги мукофот пуллари, маошнинг маълум қисми ва бонуслардан қарзи бор. Футболчиларни олдида эса молиявий жиҳатдан анча бақуват бўлган "Пахтакор", "Локомотив", АГМК ва "Металлург"дан аниқ таклифлар мавжуд. Бердиев 2020 йилни қарзлари билан шуғулланиши керакми ёки мавсумга тайёргарлик кўриши? 


Мавсумга тайёргарлик қилай деса, қўл остидаги футболчиларни жамоада қолиши суғурталанмаган. Истаган пайтда кетиб қолиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхати кичик эмас. Машғулотларга қарз билан чиқишни ўзи бир азоб. Ўзимдан келиб чиқиб айтаман бирон кишига қарз бўлиб қолсангиз, кечаси уйқунгиз бўлмайди. "Насаф"ни бошқа клубларга қараганда талаби катта эмас. Ўша кичик бўлсада, маошларни ўз вақтида бериш учун бюджетни шакллантириш. Академия иш беряпти, демак академия ва стадионни сақлаб туриш учун қўшимча маблағ ажратиш мақсадга мувофиқ бўларди. Бошқа клубларга топилаётган пуллар, "Насаф" учун ҳам топилса бўлади. Гап маҳаллий мутасаддиларда холос. Ҳар йили янгидан янги жамоа тузиш азоб. Осон иш эмас. Тузганда ҳам доимий совринли ўринларда юришни эплаётган Бердиевнинг ишлари демак тўғри. Бир пайтлар "Машъал" шундай ишлади. Лекин ҳозир бу клуб аввалги даражасида эмас. Эртага ҳамма нарсадан чарчаб бораётган мураббий клубдан кетадиган бўлса, ким кафил бўлади "Насаф" шундай ишлашда давом этишига? Шундай экан, нима учун тўғри ишлаётган клубга ёрдам қилмаслик керак? Бу ЎФА ёки ПФЛни иши эмас. "Насаф" Қашқадарёнинг овунчоғи, демак қолган клубларда бўлгани каби, вилоят катталари клубга эътибор қаратишлари керак. Бу ерда катта ўғирликлар бўлмаяпти. Тотализатор бўйича жамоадан ҳамманинг кўнгли тўқ. Нима учун унга молиявий кўмак бериш керак эмас?



Футбол ҳозир Президент даражасида эътибор қилинаётган ва сўнгги икки йил ичида бир қатор қарорлар билан такомиллаштирилаётган соҳа. Куни кеча сунъий майдон қуриш учун, чет элдан кирадиган сифатли майсаларга божхона тўловлари ҳам бекор бўлди. "Насаф" академияси 10 йил аввал Нуриддин Зайниев томонидан тақдим қилинган сунъий майдонда машғулот олиб боряпти. Бу майдоннинг бугунги ҳолати футбол учун зарар. Буни бориб кўришингиз мумкин. Стадионни асосий машғулот майдонларини эса тест даврида расвосини чиқариб бўлишди.


Минглаб "Насаф" ва МТЖ мухлислари номидан Зоир Тоировичдан бир нарсани сўраган бўлар эдим. Илтимос, "Насаф"га эътиборлироқ бўлинг. Бу жамоа пароканда бўлса, миллиард кетказиб ҳам кейин уни тиклай олмайсиз.


"Насаф" мен маош оладиган клуб эмас, шунчаки яқинда у ерга бориб ачиниб кетдим. Ишлаган одам, тишлаши керак!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +71   

Фикрлар

+42   
23 янв 19:38:22
NASAFC
Зойир Мирзаев жаноби олийлари Насаф учун, футбол учун пул топишга бошини оғритиб ўтирадиган одаммас ул зот қишнинг қоқ чилласида мазза қилиб тоғма тоғ маёвка қилишни хуш кўрадилар..
+33   
23 янв 19:44:05
Ювентус
Зоир Мирзаев Косонга бориб сайёр кабул деб рухий хаста одамни кабул килиб, расмга тушишдан бошка иш килмаяпти.
+27   
23 янв 19:42:40
Nasaf _1
Shu hokim kelib Qashqadaryoda hamma narsa sindi Bahtiyor Hamidov kelgan davr bilan bir xil nima uchun O‘zimizdan shuncha vazirlar bo‘la turib shu viloyat hokimini o‘zimizdan qo‘yishmaydi sababi bitta Hokim Qashqadaryo dan bo‘lsa Toshkent siti ga boradigan pul kamayib qoladi-da bu dovdir budjetni hamma pulini tepaga paxta qo‘yib uzatishdan charchamadi Qashqadaryo sani onangni mahridan qolgan emas shunday ekan uni byudjetiga Qashqadayo xalqini ham haqqi bor San vazir bo‘lish ilinjida Qashqadaryoni harob qilma Qashqadaryoni sindirish sanlargamas qani endi bir Iqtisodchi Inson xalqni boshiga kelsada shu budjet bilan butun Qashqadaryoni farovon hayotga olib chiqsa dehqon hokimlardan charchadik
+23   
23 янв 19:44:42
Anvar Andijon
Нодир ху́жа Йу́лдашев хакикатни ёзибсиз Насафга беэтибор эмас.экансиз рахмат укам
+20   
23 янв 19:38:41
11 vs 11
Рахмат яхши мақола бўлибди. Насафни сақлаб қолиш керак!!! У ерда барча нарса тўғри йўлга қўйилган. Вилоят бюджетидан қўшимча пул бериш керак Насафга!!!
+19   
23 янв 20:39:28
Pakhtakor
Мана хакикий журналист. Калами уткир журналистни маколаси. Нодирхужа ишларизга омад. Насаф олга. Хали хаммаси яхши булади насиб килса
+17   
23 янв 20:24:47
SGCC / PIRELLI
Нодирхужа сизга катта рахмат. Кузатиб боряпман бу Насаф га жониз ачиб ёзаётган биринчи маколангиз эмас. Сиздай журналистлар бор экан худо хохласа бизни Насафга ёрдам беришади. Хакикатни ёзишдан чарчаманг. Амалдорларимизга худо инсоф берсин !!!
+16   
23 янв 19:37:21
W. W. W Uz
Рахбарлар очко олиш билан овора Насаф таркалиб кетсаям иши йук
+15   
23 янв 19:47:54
Азамат Одилов
Насаф хадимлари хам,1,2 йил чидайди.Рузикулга ухшаган шундай мутахасислар хам,охири кетиб колишади.Кийин жамоани кайта тиклаш учун жуда кеч булади.Битта жамоани кайта тиклаш учун унлаб йиллар камлик килади.Рахбариятга инсоф тилаб коламиз!
+15   
23 янв 19:32:06
CR7 AAAA
нефтгаз насафга пул берса бошлиг кайердан 4 каватли уй куради чевролет тахо минади
+14   
23 янв 19:53:01
Nasaf and MU
Рузикул ака сизга катта рахмат шунча содиклик учун хоким инсоф беришини сураймиз ахир шунча футболчи чикариб бераяпи уфаям хеч бумаса презедентга етказса буларди шундай клуб ночор ахволда
+14   
23 янв 19:31:58
Phenomenal
100 фоиз ҳақиқат!
+13   
23 янв 19:42:03
Anvar Andijon
Гап йу́к лекин хакикий тоза гапларни ёзибсиз насафдек жамоа шу ахволга тушиши ачинарли холат
+11   
23 янв 19:32:08
Shuxrat2728
Barakalla muallif ko'ngildagi gaplarni yozipsiz.
Respekt!
+9   
23 янв 20:43:05
Abror Muminov
Зайниев Хокимлиги вактлари эди Тошкентдан ( асли Самаркандлик) келган мехмон дустимиз айтганди . Хокимларингиз зур одам экан Шахарни айландим жуда тоза озода шахар экан- деганди. Хурматли Зойир Тоирович сиз хам узингиздан шундай ном колдиринг, сизни хам яхши ишларингизни доим эслаб юрайлик.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика