

Мавсумнинг иккинчи ярмида келиб қўшилган футболчи "Насаф"га совринларни қўлга киритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Ҳужумчи клуб аъзолари билан дўстона хайрлашди. Биз ҳам жамоанинг кўп сонли мухлислари номидан футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзади "Насаф" матбуот хизмати.
Маълумот учун, Чавез "Насаф" сафида барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урди. "Нефтчи" билан баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Футболчи Ўзбекистон Суперкубоги ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.



