

Учрашувнинг биринчи бўлимида қаршиликлар ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бекободликлар дарвозасига тўп киритиб ҳисобни очди. Ушбу гол мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида “Насаф”нинг “Металлург” дарвозасига киритган 70-голи сифатида қайд этилди.
Яна бир қизиқ факт: Суперлига мураббийлари энг узоқ вақт мобайнида ўз жамоасини бошқариб келаётган “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев бугун миллий чемпионат доирасида 155-учрашувда жамоасини майдонга бошлаб тушди.



