“Насаф - “Олмалиқ” учрашувининг бошланиш вақти маълум

Narzulla Saydullayev
4 сен 2017
Ўзингизга маълум, 7 сентябрь кунидан Олий лига 20-тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, Қаршининг “Насаф” жамоаси бу турда “Олмалиқ” жамоаси билан баҳс юритади.  Мазкур баҳс, Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида 8 сентябр жума куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Бир кун олдин, яъни 7 сентябрь куни ёшлар лигаси доирасида “Насаф” ва “Олмалиқ” ўринбосарлари ўзаро майдонга тушадилар. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади.   

Ёшлар лигаси 20-тур
“Насаф” – “Олмалиқ”  07 сентябрь соат 17:15да
Спутник қўрғони, Ёшлар қароргоҳи майдони

Олий лига 20-тур
“Насаф” – “Олмалиқ”  08 сентябрь соат 18:45да

Қарши ш., “Марказий” ўйингоҳ


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz