"Насаф" "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО

Narzulla Saydullayev
26 фев 2018
Ўзингизга маълум, 1 март куни миллий чемпионатимиз Суперлига баҳслари старт олади.

“Насаф” Суперлигани сафарда бошлайди. 1 март куни Фарғонада “Нефтчи” жамоаси билан баҳс юритади.

“Аждарлар”нинг бўлажак учрашувга тайёргарлиги давом этмоқда. Жамоа кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Барча футболчилар яхши кайфият билан, машғулотларда фаол қатнашишмоқда.

“Насаф” 28 феврал куни Фарғонага боради. Жамоа бугун кечги машғулотни "Геолог" стадионида ўтказди. Машғулот пайтида тележурналистлар ҳам ҳозир бўлишди ва футболчилардан интервьюлар олишди.

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz