UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

"Насаф": Мусаев, Голбан, Павленко, Криушев келди, Херан ва Красич энди келади Янгиликлар

"Насаф": Мусаев, Голбан, Павленко, Криушев келди, Херан ва Красич энди келади

Теглар :  Насаф
“Насаф” жамоаси футболчилари қисқа таътилдан сўнг ўз қароргоҳида йиғилишиб, кечадан машғулотларни бошлаб юборишди.

Албатта, клубимиз мухлисларини жамоа сафига янги қўшилган футболчилар қизиқтириши турган гап. Ўзингизга маълум, яқинда клубимиз билан шартнома тузган тажрибали ярим ҳимоячи Фозил Мусаев бугундан сафимизда машғулотларга киришди.

Ўтган йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритган россиялик марказий ҳимоячи Игорь Голбан ҳам бугун жамоамиз билан машғулотларда иштирок этди.

Биринчи даврада “Олмалиқ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Никита Павленко ва дарвозабон Максим Криушевлар ҳам жамоамиз билан шуғулланишмоқда.

“Насаф” жамоаси иккинчи давра бошидан ўз таркибини янада кучайтириш мақсадида, кўпдан буён мураббийларимиз кузатувида бўлган яна икки нафар европалик легионер футболчилар жамоамизга таклиф этилган. Булар, марказий ҳужумчи Драган Херан ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилувчи - Огнен Красичлардир. Иккаласи ҳам Сербия Республикасидан. Ушбу футболчилар шу кунларда Қаршига етиб келишади ва жамоамиз сафига қўшилишади. Улар ҳақида кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

Ўтган йилги мавсумда жамоамиз сафида ҳаракат қилган ёш иқтидорли ҳимоячимиз Одил Ҳамробеков ҳам якка ҳолда машғулотларни бошлаб юборган. Унинг ҳам иккинчи даврада жамоамизга ёрдам бериши кутилмоқда.

Биринчи давранинг сўнгги учрашувларида жароҳатлари боис жамоамизга ёрдам бера олмай қолган футболчилардан Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Сайдулло Раҳматовлар ҳам  жамоамиз билан бирга машғулотлар ўтказишмоқда.

Ўзингизга маълумки, Элдорбек Суюнов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан бирга бўлиб турибди. Шунингдек Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев ва Умид Эргашевлар, Б.Абдураимов бошчилигидаги U-19 терма жамоа сафида  тайёргарлик йиғинида иштирок этишмоқда.

Клубимизда селекция ишлари давом этмоқда, шунинг учун яна янги футболчилар сафимизга қўшилиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика