UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  36 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  15 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

"Насаф": Муҳаммадиев, Алланиёзов ва Маматказин кетди, Черан, Голбан ва Красич қолади Янгиликлар

"Насаф": Муҳаммадиев, Алланиёзов ва Маматказин кетди, Черан, Голбан ва Красич қолади

Аввал хабар қилганимиздек, жамоамиз шу кунларда янги мавсум тайёргарликларининг иккинчи босқичини Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда.

Албатта, барча мухлисларни жамоамиз таркибидаги ўзгаришлар диққат марказида бўлиб турибди.
 
Жамоамиз сафида фаолият юритган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев жамоамизни тарк этган. У энди Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида фаолиятини давом эттиради. Ўз ўрнида Шуҳрат Муҳаммадиевга клубимиз ва барча мухлисларимиз номидан ютуқларимизга қўшган ҳиссалари учун каттадан-катта ташаккурлар билдириб қоламиз. Ш.Муҳаммадиевнинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз.
 
Шунингдек янги мавсумдан жамоамиз сафида Азамат Алланиёзов, Ильдар Маматказинлар ҳам фаолият юритмайдиган бўлишди. Бу футболчилар энди бошқа клубларда тўп тепади.
 
Қолган барча маҳаллий футболчиларимиз билан янги шартномалар тузилди. Шунингдек янги мавсумдан жамоамизнинг асосий таркибида бир қатор ёш футболчилар ҳам тўп тепишади. Бунга Ислом Кенжабоев, Наврўзжон Изатиллаевларни мисол тариқасида айтиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда клубимиз қошидаги футбол мактабидан кўплаб иқтидорли ёш  футболчилар етишиб чиқмоқда. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бундай ёш  футболчилар бу йилги футбол мавсумида футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлишади.


 
Легионер футболчиларимиз Драган Черан ва Игорь Голбанлар янги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишадиган бўлишди. Бу футболчилар билан ҳам янги шартномалар имзоланган. Яна бир легионеримиз Огнен Красич билан яқинда  ўзаро  келишувга эришилди. У шу кунларда жамоамиз таркибига келиб қўшилади.
 
Жамоамиз режага кўра, 7 январь куни хорижий йиғинга жўнаб кетади. У ерда икки ҳафта мобайнида янги мавсум тайёргарликларининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Ана шу тайёргарлик жараёнида мураббийларимиз янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказиши мумкин.
 
Мураббийларимиз хорижий йиғин мобайнида 6та ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказишни режалаштиришган. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика