"Насаф" Мозговой билан 2025 йилгача шартнома имзолади

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2023
"Насаф" футбол клуби тажрибали ярим ҳимоячи Акмал Мозговой билан шартномани узайтирди.

Томонлар имзолаган келишув 2025 йил охиригача амал қилади.

Акмал Мозговой 2018-йилдан буён бош жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Футболчи “Насаф” билан уч марта Ўзбекистон Кубогини, бир марта Ўзбекистон Суперкубогини, бир марта Суперлиганинг кумуш ва бир марта бронза медалларини қўлга киритган.

Акмал жамоамизга янада кўплаб совринларни қўлга киритишига ёрдам беради деган умиддамиз.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати