UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  4 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  1 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  26 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди Янгиликлар

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди

Теглар :  Насаф
"Насаф" аъзолари клуб бош ҳомийси “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди ва заводдаги ишлаб чиқариш билан яқиндан танишишди.

Шундан сўнг мажмуадаги фаоллар залида жамоа аъзолари ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир аввалида жамоа президенти, "Шўртан газ-кимё мажмуаси” Бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини ва мажмуанинг барча ишчи ходимларини футболчилар томонидан яқиндагина қўлга киритилган Суперкубок билан самимий қутлади ва бу ютуқ Давлатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига Қашқадарё халқи учун ажойиб совға бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев, техник директор Ботир Қораев, спорт директори Сергей Кучеренколар жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун мажмуа раҳбарияти ва барча ходимларга клуб номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир давомида завод ишчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Савол-жавоб руҳида кечган учрашувда жамоа аъзолари томонидан тайёрлаб келинган саволларга тўғри жавоб берганларга футболчилар ва мураббийларимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди. Мажмуанинг ходимлари ҳам футболчиларга қарши саволлар билан жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида мажмуа раҳбарияти ва жамоа мураббийлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика