"Насаф" иккинчи назорат учрашувида ҳам "Бухоро"дан устун келди. Бобир Абдихолиқовдан дубль

Narzulla Saydullayev
28 дек 2022
Қаршининг "Насаф" клуби Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Иккинчи баҳсда "Насаф" сафида айни пайтда эркин агент бўлиб турган Бобир Абдихолиқов ҳам ҳаракат қилди ва "Бухоро" дарвозасига иккита гол урди. Баҳс айнан 2:0 ҳисоби билан якунига етди. "Аждарлар" сафида ижарадан қайтган Жўрабек Маннонов, Шоҳмалик Комилов ва Абубакр Ризо Турдиалиев каби футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бундан ташқари қорақалпоғистонлик Арислан Юсупбаев ҳам "Насаф" таркибида кўриниш берди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Бухоро" ўртасидаги биринчи назорат учрашувида 5:1 ҳисоби қайд этилган эди.


"Насаф" - "Бухоро" 2:0
Голлар:
Бобир Абдихолиқов 13, 32.
"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 6.Муродбек Раҳматов, 14.Аслиддин Турсунпўлатов, 15.Жўрабек Маннонов, 18.Бекжон Раҳматов, 22.Зафар Ҳакимов, 41.Арислан Юсупбаев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 77.Бобир Абдихолиқов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia