UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин... Янгиликлар

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси қидирмоқда.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Машъал"нинг икки нафар футболчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовни кўрмоқчи.

Бу борада "Насаф" "Машъал"га расман таклиф билан ҳам чиққан. Лекин "газчилар" ўз футболчиларини "Насаф"га қўйиб юборишмоқчи эмас.

Рўзиқул Бердиев таянч ярим ҳимоясидаги рақобатни Сардор Абдураимов билан кучайтиришни истамоқда. Шунингдек, "Насаф" ҳужум чизиғидаги танқисликни Ҳумоюн Муртазоев билан тўлдирмоқчи.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бунга қадар чап қанот ҳимоясидаги муаммо собиқ футболчи Сайдулло Раҳматовни ортга қайтариш билан бартараф этилганди. Бердиев айтиб ўтган яна иккита чизиққа эса ҳозирча футболчилар келгани йўқ.

"Насаф"нинг "Машъал" билан олиб борган дастлабки музокаралари муваффақиятсиз якунланган. "Аждарлар" бу икки футболчи бўйича яна қайтадан таклиф билан мурожаат қилишмоқчи. "Машъал" эса Муртазоев ва Абдураимовни Про-лигада ўйнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки турни 13 февраль куни Теҳронда "Персеполис"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика