"Насаф" грузиялик ва аргентиналик футболчиларни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди

Iskandarov Abdulaziz
27 июл 2023
"Насаф" жамоаси иккинчи давра олдидан таркибга икки нафар футболчини қўшиб олди.

Клуб эртага бўлиб ўтадиган "Андижон"га қарши учрашув олдидан Андрес Чавез ва Жаба Жигаурини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди. Грузиялик ярим ҳимоячи билан 2024 йил 31 декабрь санасига қадар шартнома имзоланган бўлса, аргентиналик форвард билан 2023 йил охиригача ва +1 кўринишида битим имзоланди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia