

Шуни таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўтган мавсумдан бошлаб ўзбек футболида илк марта амалга тадбиқ этилганди. Бу йил ҳам Суперлига жамоалари янги масум олдидан ушбу нормативларни тоширишмоқда.
“Насаф” жамоаси футболчилари нормативлар топширишди. Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар "Насаф" футболчиларини синовдан ўтказишди. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.






