

Орадан бироз вақт ўтиб “Насаф” раҳбарияти польшалик легионерни ортига қайтариб юборган бўлса, йигирма ёшли Траорени Қаршида олиб қолган эди. Лекин негадир у “аждарлар”нинг Туркиядаги йиғинига жалб этилмади?
Маълум бўлишича, “Насаф” Траоре билан икки йиллик шартнома тузган ва клуб раҳбарияти катта эҳтимол билан уни Про-лигага тушиб кетган Самарқанднинг “Динамо” клубига ижарага бериб юбориши мумкин.



