UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  5 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  5 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  9 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  12 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0

"Насаф" чемпионлигининг сири нимада? Янгиликлар

"Насаф" чемпионлигининг сири нимада?

"Аждарлар" ўз тарихида илк маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Қаршининг "Насаф" клуби узоқ кутилган титулга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бир неча йилдан буён чемпионлик учун мунтазиб курашиб келаётганди, бироқ мавсум сўнгида жамоага нимадир етишмасди. Жорий мавсум эса Қашқадарё клуби муддатидан илгари чемпионликни тантана қилди. Келинг, "қизиллар"нинг чемпионлик сари юришида нималар сабаб бўлганини кўриб чиқамиз.

Чемпионлик иштиёқи

Сўнгги йилларда "Насаф" катта иштиёқ билан чемпионлик сари талпинаётганди. Бироқ кераксиз ўйинларда очко йўқотишлар жамоанинг оёғидан тортиб қолаётганди. Амалдаги чемпион "Пахтакор"ни бир қанча етакчилар тарк этгани ҳам чемпионат аввалидаёқ кураш қизғин кечишини белгилаб берганди. Мавсум аввалида "Насаф" олдига чемпионлик вазифаси қўйилди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз интервьюларида кўп маротаба такрорлади. Бу иштиёқ мавсум бошиданоқ кўзга ташланди.

Асосий таркиб ўзагининг бир неча йилдан бери шаклланиб келаётгани

"Насаф" таркибининг катта қисми клуб академияси тарбияланувчилари эканлигидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак. Шу жумладан, бош мураббийи ва асосий таркиб ўзаги бир неча йилдан сақланиб ва шаклланиб келаётгани футболчиларнинг бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиши ва йўқотишлар ўрнини бошқалар билан тўлдирилишига замин ҳозирлади. Масалан, мунатазам майдонга тушадиган Ғайбуллаев – 2017, Неъматов, Насруллаев, Мозговой, Бозоров — 2018, Станоевич — 2020, Давронов 2021 йилдан бери клуб таркибидан ўрин олган. Қолаверса, жамоага келганига кўп бўлмаган ҳужумчи Зоран Марушич аста-секин жамоага мослашди ва муҳим ўйинларда ўз голлари билан фойда келтирди.

Чемпионлик учун бошқа даъвогарлар, масалан, "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўз таркибида бир нечта юлдуз футболчилар билан кучайтириб олди, бироқ уларнинг барчаси ҳам жамоага кутилганидек мослашиб кета олмади.

Қурбонлик

"Насаф" деярли ҳар йили учта мусобақада ғолиблик учун кураш олиб борарди, шу сабаб мавсум сўнгида футболчиларда чарчоқ аломатлари юзага келиб, бу натижаларга ҳам ўз таъсирини ўтказарди. Жорий мавсум эса, ўйлашимча, "Насаф" Суперлигадан бошқа мусобақалардан "воз кечди" ва асосий эътиборини чемпионатга қаратди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон кубогини ўзиники қилаётган қаршиликлар жорий йил гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашиб қўяқолди. Шу билан бирга, Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи даражали мусобақаси ҳам "аждарлар" учун устувор вазифа эмасдек туюлди. Ёдингизда бўлса, клуб дастлабки икки турда 4 очко жамғарганди ва 3-турдаги ғалаба уларга кейинги босқич учун катта имконият тақдим этарди. Бироқ ўша паллада чемпионлик учун кураш авжида бўлгани сабабли Рўзиқул Бердиев Марушич, Сиддиқов каби етакчиларга чемпионат доирасидаги муҳим қарама-қаршиликлар олдидидан дам бериб, уларни қайдномага ҳам киритмади. Шунингдек, Гольбан, Раҳматов ва Жигауриларни ҳам захирада қолдириб, эҳтиёж туфайли майдонга туширди. Чарчоқ аломатларин клубнинг ҳозирги ўйинларида ҳам кўзга ташланмоқда, дамоа ё очко йўқотмоқда ёки ўта қийинчилик билан ғалаба қозонмоқда, бироқ чемпионлик масаласи ижобий ҳал этиб бўлингани жамоанинг катта ютуғи саналади. Чемпионлик масаласи ҳал бўлгандан кейин, энди қаршиликлар бор эътиборини қитъа турнирига қаратса, ажабмас.


Пешқадамларга қарши ижобий натижалар

"Сўғдиёна"га қарши нохуш натижаларни инобатга олмаганда ("Насаф" иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлди), Қашқадарё жамоаси етакчиларнинг ўзаро қарама-қаршилигида энг кўп очко жамлай олди. ОКМК ва "Навбаҳор" икки беллашувда ҳам мағлуб этилди, "Пахтакор"дан 4 очко қўлга киритилди, кейинги турдаги рақиб "Нефтчи" биринчи даврада мағлуб этилди. ТОП-6 жамоаларига қарши беллашувларда "Насаф" 19 очко жамғарди.

Таъқибчиларнинг ёрдами

Юқорида таъкидлаганимдек, ТОП-6 ўртасидаги қарама-қаршиликларда энг кўп очкони "Насаф" қўлга киритган. Қолган жамоалар эса ўзаро тўқнашувларда кўп очко йўқотган, бу ҳам "Насаф" фойдасига ишлади. Ҳатто уларни икки баҳсда ҳам таслим этган "Сўғдиёна" олтиликда жамоаларга қарши беллашувларда 13 очко жамғаришга эришди. Ундан кейин "Навбаҳор"да бу кўрсаткич яхшироқ — 12 очко. Турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган ОКМК "Нефтчи" сингари бор-йўғи 11 очко ишлаган. Қолаверса, олмалиқликларни етакчилардан атиги 9 очко тортиб олган "Пахтакор"га қарши ўйин кутиб турибди.


Чиройли ўйиндан натижанинг муҳимлиги ва мувозанат

"Насаф"нинг жорий мавсумдаги ўйинларида ранг-баранглик камроқ кўзга ташланди. Клуб кўпгина ўйинларда натижа учун ўйнагани акс этди. Бу мухлислар ва телетомошабинлар таъбини бироз хира қилган бўлса-да, натижага эришилида асқотди. Шунингдек, қаршиликлар мезбон ва сафар ўйинларда ҳам максимал очко қўлга кириитишга интилди ва икки томонда очко ишлаш борасида ҳам энг юқори поғонани эгаллади. Шу жумладан ўз майдонида 27 очко жамғарган Бердиев шогирдлари сафарда 25 очко тўплади. Бошқа таъқибчиларда эса мувозанат бузилиши кузатилди. Яъни ОКМК ўз майдонида кўпроқ муваффақиятга эришиб (26 очко), сафарда кўп бора "қоқилган" (15 очко). "Сўғдиёна"да эса тескариси, жиззахликлар ўз мухлислари қаршисида хафа қиларли натижаларга эришган – 16 очко. Бироқ сафардаги ўйинларда совға-саломларга кўмилиб қайтган (24 очко).

"Насаф"нинг чемпионликни қўлга киритишига яна бир қаанча сабабларни келтириш мумкин. Бош мураббий Рўзиқул Бердиев, жамоанинг фидойи мухлислари ва ҳоказо... Нима бўлган тақдирда ҳам, клубга Осиё Чемпионлар лигасидаги юриши ҳам зафарли бўлишини тилаб қоламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
10 ноя 14:34:40
Али Умаров
Пахтакор хаммага фора берди....кейинги йил ундай болмаса керак...Миш мишларга караганда келаси йил Пахтакорга сифатли лигионерлар келармуш.....
+3   
10 ноя 14:34:39
Али Умаров
Пахтакор хаммага фора берди....кейинги йил ундай болмаса керак...Миш мишларга караганда келаси йил Пахтакорга сифатли лигионерлар келармуш.....
+2   
10 ноя 17:32:23
Хайрулла 777
Дель Пьеро фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри! Пахтакорни судяларни сотиб олишга пули колмаганлиги Насафни чемпион килди! Пул аралашмаса Навбахор курсатиб куйди Пахтакорни ахволи канака булишни!
Тугри Пахтакорга пул тикилмади кучсизланди шунча пул тиккан навбахор нима олди уч йил каторасига чемпион буса буларди кубок оса буларди судяла навбахорга ён босса босдики зиёнига ишламади
+2   
10 ноя 16:16:10
Лацио Пахтакор
Али Умаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор хаммага фора берди....кейинги йил ундай болмаса керак...Миш мишларга караганда келаси йил Пахтакорга сифатли лигионерлар келармуш.....
Ҳозирги кунда Валтер Мацарри билан музокара кетяпти экан.
Яхшигина лигонер футболчилар келади дейишяпти, ўзгаришлар зўр бўлади экан. Энди қанчалик рост, Январь ойида кўрамиз.
+2   
10 ноя 15:23:23
Akbarxo'ja Tursunov
Дель Пьеро фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри! Пахтакорни судяларни сотиб олишга пули колмаганлиги Насафни чемпион килди! Пул аралашмаса Навбахор курсатиб куйди Пахтакорни ахволи канака булишни!
Tepasida turganmidiz oka? 2013-yilda Paxtakor akademiyani bollari bilan chempion bo'ganidi. Bu yil no'noq murabbiylar tufayli jamoaviy o'yin bo'lmadi. Huddi shu tarkibiga yaxshiroq murabbiy bo'ganida Nasaf chempion bo'lishi amrimahol edi. IMHO
+2   
10 ноя 14:20:59
Sodiq Nazarov
Насаф 3 4 йил аввал ҳозиргисидан ҳам кучлироқ эди бу мавсумда Насафга рақобатчи бўлмади
Пахтакорда инқироз Нефтчи Навбахор ва ОКМК да стабиллик етишмади
+2   
10 ноя 13:50:11
Abduxalil
Дель Пьеро фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри! Пахтакорни судяларни сотиб олишга пули колмаганлиги Насафни чемпион килди! Пул аралашмаса Навбахор курсатиб куйди Пахтакорни ахволи канака булишни!
San o'zin ko'rganmisan paxtakor yoki boshqa komandalani sudyalaga pul bosjqa narsa berganini isbot fakt ko'rsatolismi kimga qancja bergan qanaqib bergan qata bergan isbot bomi agar isbotlab bersen tan beraman sanga
+2   
10 ноя 13:43:23
Шухрат Эргашев
Маколадаги хамма фикрлар тугри...
+2   
10 ноя 13:33:45
Faxriddin Aliyev
Nasaf chempionligini siri paxtakor
+1   
10 ноя 15:04:09
Азимжон 2524
E jonga tegdi shu mavzu
+1   
10 ноя 15:03:57
Азимжон 2524
E jonga tegdi shu mavzu
+1   
10 ноя 14:38:31
Odilbek Abdushukurov
Siri shundaki, unga raqobatchi topilmadi, "Paxtakor" kuchsizlandi. Lekin, "Nasaf" chempionlikka loyiq edi.
   
10 ноя 20:09:19
Shuxrat Abdijalilov
Пахтакор шатскех билан хеч нарсага эришолмайди.
   
10 ноя 15:24:19
Akbarxo'ja Tursunov
Akbarxo'ja Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tepasida turganmidiz oka? 2013-yilda Paxtakor akademiyani bollari bilan chempion bo'ganidi. Bu yil no'noq murabbiylar tufayli jamoaviy o'yin bo'lmadi. Huddi shu tarkibiga yaxshiroq murabbiy bo'ganida Nasaf chempion bo'lishi amrimahol edi. IMHO
*2011 xatolik ketibdi
-2   
10 ноя 14:04:49
dessi anvar
дунёда иккита клубни қарғиш урган бири Бенфика 1961йилда еврий тренер Гутман Бенфикани 100 йилга сеҳрлаб қарғаган адашмасам 6 марта финалда мағлуб бўлда , охирги финал олдидан Эйсибио Гутман қабрига бориб кечирим сўради Гутмандан ёлвориб йўқ фойда бўлмади финалда Аяск майдонида мағлуб бўлди , ўшанда Эйсибио тирик эди , иккинчи қарғиш урган клуб а энди ўзларинг биласлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика