“Насаф” бир йўла икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

Khoja
5 янв 2024
“Насаф” футбол клуби икки тажрибали ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоев ва Жавоҳир Сидиқов билан шартномалар узайтирди.

Ҳар икки ярим ҳимоячининг шартномаси келаси йилнинг охирига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Сиддиқов ўтган мавсум Суперлига баҳсларида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Нуруллоев эса 23 та учрашувда майдонга тушиб, худди шундай кўрсаткични қайд этган.


KhojaМуаллиф
Манба: t.me/fcnasaf