

Учрашув олдидан рақиб таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Бу 2015-2021 йилларда Ўзбекистон чемпионатида АГМК, "Бухоро" (ҳозирги "Нурафшон"), "Локомотив" ва "Сўғдиёна" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Арсланмират Аманов ҳисобланади. Трансфермаркт портали мазкур футболчини 350 минг еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Арсланмират ёзги трансфер ойнасининг охирги кунларида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини тарк этиб, "Aҳал" таркибига бориб қўшилган эди.



