UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

"Насаф" - "Ал Файсали": Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Насаф" - "Ал Файсали": Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" жамоалари учрашувга 1,5 соат қолганида Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионга етиб келишди.

Бугун Қарши шаҳрида катта футбол байрами. Гарчи ҳаво совуқ ва кечаги қор эри улгурмаган бўлсада, ишқибозларда кўтаринки кайфият ҳукм сурмоқда. Яқиндагина Хитойда Ўзбекистон ёшлари терма жамоаси эришган муваффақият ва чемпионлик кайфияти бутун юртимиз бўйлаб кезиб юрибди.

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ва ўта муҳим ўйинини ўтказади.

Ҳозиргина ҳар иккала жамоалар "Марказий" стадионга етиб келишди.


Фотомухбиримиз Толибжон Қосимовнинг объективига тушиб қолган суратларни сиз азиз мухлисларга ҳавола этамиз.


Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, учрашув бошланишига 1,5 соат борлигига қарамасдан мухлислар ташрифи ҳам аллақачон бошланиб кетган. Гарчи ҳаво ҳарорати жуда совуқлигига қарамасдан, бугунги баҳсга камида тахминан 10 мингдан ошиқ ишқибозлар келиши кутилмоқда.


Энг муҳими, ҳозиргина стадионга ташриф буюрган "аждарлар"нинг кайфиятлари чоғ. Азиз Ғаниев бугунги баҳсда мухлислар учун Жанубий Корея дарвозасига урган голидан "Марказий" стадионда ҳам "такрор" қўйиб беришга чоғланганини алоҳида қайд этиш лозим.


Яқин дақиқалар ичида жамоаларнинг бошланғич таркиблари ҳам эълон қилинади.

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев.


Бугун мухлисларнинг ҳужумдаги умиди Драган Черан бўлади.


Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Азиз Ғаниевдан самимий ва ажойиб кадр.


"Аждарлар"нинг янги легионери Славко Лукич.


Хитойда ўтган мусобақанинг энг яхши ўйинчиси Одил Ҳамробеков.


Учрашувни трансляция қилиш жараёнида Спорт ТВ дрондан фойдаланмоқда.


Бугун рақибнинг польшалик бўйдор ҳужумчисини қўриқлашда асосий юк Игорь Голбанга тушади.


Қарши шаҳрида кеча кучли қор ёққанига қарамай, майдон бугунги ўйинга мутлақо шай ва мухлислар ҳам стадионга келишни бошлаб юборишди.



Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов

Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика