“Насаф” “Абдулла Бин Жалави” стадионида машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
5 фев 2017
Кеча хабар қилганимиздек, “Насаф” делегацияси Саудия Арабистонининг Ал-Аҳса шаҳрига етиб борди.

Бугун футболчилар ўйин ўтадиган “Абдулла Бин Жалави” стадионида тўлиқ машғулот ўтказишди. Жамоа ўйинчиларининг кайфияти яхши. Бўлажак ўйин тайёргарлиги юзасидан барча машқларни бажаришди.
 
Эртага ўйинолди матбуот анжумани, учрашув бошланадиган вақтда эса расмий машғулот ҳам бўлиб ўтади.
 
Азиз футбол ишқибозларимизни ана расмий тадбирлар ҳақида хабардор қилиб борамиз.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz