Наримон Ҳасанов: “Лабса” келажакда Суперлига даражасига етишади"

Narzulla Saydullayev
18 окт 2018
Про-лига 30-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Лабса” (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Наримон Ҳасанов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун сафарда “Ифтихор” жамоаси билан яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимда устунлик биз томонда эди, иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган эдик. Жамоамизда бугунги учрашувда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Бир неча асосий таркиб футболчиларимиз карточкалар ва жароҳат туфайли бугун майдонга туша олишмади.



Иккинчи бўлимда 3 та гол ўтказиб юбордик, бунга сабаб сифатида жамоамиз футболчилари бир оз толиқиб қолганлигини айтиш мумкин. “Лабса” жамоаси ҳар доим курашади, ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдона чиқади, насиб қилса Суперлига даражасига етишади деб ўйлайман. Мавсум якунида қиш мавсумидаги йиғинларда Суперлига клубларида кўрикдан ўтиш ниятим бор, ўз устимда янада кўпроқ ишлайман. Жамоамиз мухлисларига ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia