

Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Неаполликлар ўйинчини эркин агент мақомида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
28 ёшли италиялик "Наполи"нинг таклифини қабул қилишга тайёр. Яқин кунларда музокараларни якунлаш учун тўғридан-тўғри учрашув бўлиб ўтади.
Бернардески 2013 йилдан бери "Ювентус"да ўйнайди. У ўтган мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.



