«Наполи» ёш дарвозабон учун «Реал Сосьедад»га 26 млн евро таклиф қилди

Omonjon To`xtamirzayev
25 июл 2017, 13:11
«Наполи» Пепе Рейнага ўринбосар топган кўринади.

Италия ОАВ хабарига кўра, шартномада 25 ёшли дарвозабоннинг трасфер нархи 40 миллион қилиб белгиланганига қарамай, 26 миллион таклиф қилганлар. 

Испан жамоаси бу таклифга ҳали аниқ жавоб бермаган. 

Ўз навбатида «Наполи»дагилар Рульи бир мавсум Пепе Рейнанинг ўринбосари сифатида ҳаракат қилиб, 2018/19-йилги мавсумда асосий посбонга айланишини исташмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рульи хизматларига «Манчестер Сити» қизиқиш билдираётгани хақидаги хабарлар тарқалганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru