"Наполи" ҳимоячиси жиддий жароҳат олди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
2 ноя 2017
"Наполи" ҳимоячиси Фаузи Ғулом ЕЧЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.

Жазоирлик футболчи биринчи бўлимнинг 31 дақиқасида тиззасидан олган жароҳат сабаб алмаштирилган эди. Бугун у чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтди ва унда тиззадаги ҳожсимон пайларнинг узилиши ташҳиси қўйилди.

Бундай ҳолатда, Ғулом бир неча ойни ўтказиб юборади.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/tcros