"Наполи" форварди Лосано "Ньюкасл" томонидан қизиқиш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
22 окт 2021 16:07
Янгиликлар
"Наполи" форварди Лосано "Ньюкасл" томонидан қизиқиш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
"Наполи" ҳужумчиси Ирвинг Лосано унга "Ньюкасл" томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
"Ҳозирда биринчи навбатда "Наполи"га эътиборимни қаратганман, миш-мишлар доим бўлади, улардан қочиб-қутулиб бўлмайди. Ҳақиқат шуки, ҳозирда мутлақ хотиржамман.
Агар вақти келса, кетаман, аммо ҳозирда жамоага фойда келтириш ва доимгидек қўлимдан келганини қилиш учун "Наполи"даман", - дейди Лосано.
Лосано 2021/22 йилги мавсум "Наполи" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар