"Наполи" 33 йил ичида илк бор А Серияда ғолиб бўлди, бунгача фақат Марадона билан икки марта чемпион бўлган
05 май 2023 07:37
Янгиликлар
"Наполи" 33 йил ичида илк бор А Серияда ғолиб бўлди, бунгача фақат Марадона билан икки марта чемпион бўлган
“Наполи” муддатидан аввал Италия чемпионлигини қўлга киритди.
Лучано Спалетти шогирдлари А Сериянинг 33-турида “Удинезе” билан меҳмонда (1:1) дуранг ўйнади ҳамда 80 очко жамғарган ҳолда мавсум якунланишига 5 тур қолганида “Лацио” (64 очко)дан етиб бўлмас даражада ўзиб кетди.
Бу Неаполь клуби тарихидаги учинчи ҳамда 33 йилдан кейинги биринчи чемпионлик унвони саналади.
Бунгача таркибида Диего Марадона бўлган “Наполи” 1986/87, 1989/90 йилги мавсумларда икки марта Италия чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар