UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  3 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  9 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  39 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  20 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

Наманганда ҳакамга қийин Янгиликлар

Наманганда ҳакамга қийин

Турнинг марказий учрашуви стартига оз қолди.

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 47'

Суперлига. 17-тур

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Тугади

Пахтакор

Хожиакбар Алижонов - 52'

45'
90'
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
47'  Жамшид Искандеров
80'  Жамшид Болтабоев
87'  Асадбек Собиржонов (Мирлан Мурзаев)
87'  Жамшид Искандеров (Азим Аҳмедов)
52'  Хожиакбар Алижонов
66'  Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов)
70'  Илья Мартинович (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Шаҳзод Азмиддинов
90'  Драган Черан (Муҳаммадали Ўринбоев)

Хато қараш ёки омадли тақвим

Жуда кўп жойларда бу баҳсга нисбатан "Йил ўйини" ибораси ишлатиляпти. Баҳс қайсидир жамоа учун шундай мақомда бўлиши мумкин. Лекин Суперлига тақвимининг айтишича, "Йил ўйини" ҳар қанақасига охирги турда бўлади. 

Ўша куни ким чемпион бўлса ҳам, ҳақиқий "имтиҳон" топшириши керак. Ҳозирча олтин медаллар учун энг яхши имкониятга эга бўлиб турган "Сўғдиёна" "Қизилқум" меҳмони бўлади. Самвел Бабаян Миржалол Қосимов билан тўқнашади. "Насаф" эса грандларни қийнаётган "Олимпик" майдонига сафар қилади. 

Энг қизиғи, бу ўйинларнинг ҳаммаси элитада жон сақлаш учун курашаётган жамоаларнинг соясида қолиб кетиши мумкин. Охирги турда чемпионатимизнинг асосий аутсайдери бўлиб турган "Динамо" "Қўқон-1912"ни қабул қилса, 12 ва 13-ўринларни банд қилган "Нефтчи" ва "Сурхон" ҳам ўзаро тўқнашади.

Бундан ташқари, бугунги беллашув "Ҳафта ўйини" бўлиши ҳам қийин масала. Чунки шу жамоалар ўртасида 2 сентябрь куни ўтадиган кубок чорак финалининг қиймати анча юқорироқ. Бугун ютқазган жамоа ўша куни 12 киши бўлиб ўйнашга ҳаракат қилади.

Ким фаворит?

Агар мусобақа жадвалига қаралса, мезбонларнинг имконияти юқорироқдек кўринади. Аммо унутмаслик керак, "Навбаҳор" охирги 9 ўйинда Тошкент клубини ютолмаган. Бугун наманганликлар ана шу серияни бузиш учун ҳам майдонга чиқишади. 

Бир қарашда кучлар тенгдек кўриняпти. Лекин Драган Черан формада бўлса, кичик устунлик "Пахтакор" томонида.

Ҳакам фактори

Бугунги баҳсда ҳаммадан кўра бош ҳакамга қийинроқ. Чунки унинг қаршисида 2 та жамоа турибди. Исталган қарорга улардан бири 100% эътироз қилади. 

Қўшимчасига, Тошкент клуби мазкур ўйинга ҳакам уларни "чопишига" ишонч билан келяпти. "Пахтакор"нинг баъзи расмийлари Шукуруллаев 50/50 вазиятларда рақибга ён босишига ишонаётган бўлса, кимлардир 1-таймнинг ўзида "шерлар"га қизил карточка кўрсатилишини кутяпти. 



Агар сиз шундай кайфиятда майдонга чиқсангиз, тўп ҳар гал аутга чиққанида рефери сизни "ўлдираётган"дек туюлаверади. Бу футболчиларга салбий таъсир қилиши аниқ. Шунақа тасаввур билан ўйинга тушилса, кўп ҳолларда кимдир қизишиб кетиб, қизил карточкани ўзи тилаб олади.

Шукуруллаевга омад!

Клубларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида ҳам шу ҳакам ишлаган эди. Ўша ўйин атрофида содир бўлган воқеаларни билганим учун Акобирхўжага қойил қолганман. 

У бугун яна бир бор имтиҳондан ўтади. Агар Шукуруллаев яхши ишлаб бировда эътироз қолдирмаса, раҳбариятнинг ишончи янада ортади. Бу дастлаб Ўзбекистон кубоги финалида ишлаш ҳуқуқини тақдим қилиши мумкин. Қўшимчасига, 27 ёшли арбитрда йилнинг энг яхши рефериси бўлиш учун имкониятлар ошиб кетади.

Хуллас, Акобирхўжанинг олдида қийин, аммо фаолиятининг кейинги босқичига яхши таъсир қиладиган имконият турибди. Умид қиламизки, у бундан унумли фойдаланади.

P.s. Бугун стадион хавфсизлиги учун масъул ходимларга ҳам омад тилаб, ҳушёрроқ бўлишни сўраймиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика