UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига тўртта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  64 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  12 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  8 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  131 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  655 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ўтган мавсум мағлуб этолмаган, "Навбаҳор" эса севимлига айланган рақибига қарши: 1-тур превьюси Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ўтган мавсум мағлуб этолмаган, "Навбаҳор" эса севимлига айланган рақибига қарши: 1-тур превьюси

3-март куни Coca Cola Суперлигасининг янги мавсуми старт олади.

Coca Cola Суперлигасининг ўтган мавсуми аввалгиларга қараганда қизиқарлироқ якун топгани сир эмас. Ҳар ҳолда ёстиққа ёнбошлаб олиб, зангори экранда ўз клубларимиз саф тортганда, пешонасини тириштириб, телевизор пултига қўл узатадиган акахонларимизнинг кўпчилиги оз бўлса-да диққатини чемпионат ўйинларига қарата бошлади. 

Жорий мавсум ҳам аввалгисидан-да томошабоп ҳамда ҳаяжонларга бой ўтиши тахмин қилинмоқда. Ўтган мавсум борини бериб ҳам "улоғини" "Пахтакор"га бой берган "Насаф" ва "Навбаҳор" клублари жорий мавсум икки ҳисса куч сарфлашса, ажабмас. Айниқса, Наманган клубидан жамоа мухлислари кўп нарса кутмоқда. Шунингдек, ўтган мавсум кашфиётига айланган ҳамда етакчи клубларга қарши баҳсларда уларнинг уч очкосини арралаб ташлаган "Олимпик"нинг жорий мавсумда ҳам рақибларига сюрприз тайёрлаши кутилмоқда. Қолаверса, Про-лига меҳмонлари ҳам янги мавсумда юқори дивизион жамоаларини Цитрамон ичишга мажбур қилади. 

3 март куни старт оладиган Coca Cola Суперлигасининг 1-тур ўйинлари ҳақида мулоҳаза юритамиз.


ПАХТАКОР – ОЛИМПИК

3 март 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов, Султонмурод Абдураҳмонов

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Эдита Мирабидова

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Аббосхон Аҳроров

"Шерлар" ўтган мавсум сўнгида деярли ҳар мавсум эга чиқадиган "ўлжаси"ни машаққатлар эвазига қўлга киритган бўлса-да, чемпионат доирасида Тимур Кападзе қўл остидаги навқирон "Олимпик"ни бўйин эгдира олмади. Ҳар иккала баҳсда ҳам жамоалар бир маротабадан ортиқ бир-бирини хафа қилишни истамаганди. "ЖАР" стадионидаги баҳсдан сўнг Шацких ҳатто "Пахтакор"ни ҳакамлик йўли билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди, дея таъкидлаб ўтганди. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони фақатгина бир маротаба "Олимпик"ни таслим эта олган — 2021 йилги Ўзбекистон кубогининг чорак финалида Аброр Исмоилов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилганди. Ўтган йили ҳам "шерлар" қўшниларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди, фақатгина учрашув ўртоқлик мақомини олганди.

Янги мавсум аввалида "Пахтакор" ўтган мавсум "Олимпик"да ҳаракат қилган Муҳаммадқодир Ҳамралиевни ўз таркибига жалб этди. Ёшларга қўрқмасдан ишонч билдираётган Шацких эҳтимол уни собиқ жамоасига қарши ўйинда майдонга ташлаши мумкин.

Имкониятлар: 60-40

Сўнгги 5 та ўйин

"Пахтакор" - "Қайрат" (Қозоғистон) – 4:3

"Пахтакор" - “Динамо” (Киев, Украина) – 1:0

"Пахтакор" - "Динамо" (Батуми, Грузия) – 0:2

"Пахтакор" - "Шкупи" (Шимолий Македония) – 4:1

"Пахтакор" - “Ақсу” (Қозоғистон) – 5:2.

- - -

"Олимпик" – "Қўқон-1912" 4:2

"Олимпик" - "Навбаҳор-Фарм" 3:0

"Олимпик" - "Алай" (Қирғиз Республикаси) 4:0

"Олимпик" - "Валмиера" (Латвия) 2:3

"Олимпик" - "Динамо" (Россия) 0:1

Қизиқарли фактлар

"Пахтакор" Суперлига доирасида "Олимпик"ни мағлуб эта олмаган.

"Олимпик" сўнгги 4 ўйиндан бери камида икката тўп киритмоқда.

"Пахтакор" сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонди.


МEТАЛЛУРГ – НEФТЧИ

3 март 2023 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Сардор Нишонбоев, Ойбек Калахўжаев, Рустам Чориев

ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин

АВАР: Кристина Середа

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Ўтган мавсумни ёнма-ён якунлаган жамоалар бу сафар дастлабки турда рўбарў келади. Фарғонадаги баҳсда "Нефтчи" рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп совға қилган бўлса, Бекободдаги тўқнашувда Бектемир Абдуманнопов кун қаҳрамонига айланганди.

Ўтган мавсум иккала жамоа ҳам дастлабки турни ғалаба билан бошлаганди, бу сафар эса эҳтимол кучлар тенг келсагина, иккала жамоа аъзолари икки нуқта ҳамда ёпиладиган қавс :) кайфиятида майдонни тарк этиши мумкин.

Иккала жамоа ўзаро 44 маротаба тўқнаш келишган. Шундан 24 тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 тасида Тошкент вилояти жамоаси устунликка эришган. 9 учрашувда эса кучлар тенг келган.

Туркиядаги йиғиндан Ўзбекистонни афзал кўрган ягона Суперлига жамоаси бўлган "Металлург" "Анталияда бор аламим маним... " дея майдонда саф тортишса, ажабмас.

Имкониятлар: 55-45

Сўнгги 5 та ўйин

"Локомотив" 2:1 "Металлург" 

"Металлург" 1:0 "Сўғдиёна"

"Металлург" 2:1 "Қўқон 1912" 

"Металлург" 2:3 "Динамо" 

"Металлург" 3:0 "Хоразм" 

- - -

"Нефтчи" 1:1 "Бунёдкор" 

"Нефтчи" 2:0 "Жетису" (Қозоғистон)

"Нефтчи" 3:2 "Крилья Советов" (Россия)  

"Нефтчи" 1:0 "Заря"

"Кривбас" (Украина) 2:1 "Нефтчи" 

Қизиқарли фактлар

"Металлург" ўз майдонида "Нефтчи"га қарши сўнгги 4 ўйиндан бери 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда;

Ўзаро сўнгги 5 ўйиндан бери меҳмон жамоа гол ура олмаяпти;

Сўнгги ўзаро 12 ўйиннинг 11 тасида гол урилган;

"Металлург" кетма-кет уч мавсумдан бери Суперлигада ўз майдонидаги дастлабки баҳсларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.


СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР

4 март 2023 йил. Зомин. "Зомин" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Равшан Абдувоҳидов

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Найим Қосимов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" ҳам мавсум якунидаги жадвалда қўшни бўлишди. Жиззахликларнинг ишлари ОФК кубогидаги мағлубиятга қадар жойида эди. Кейин эса Бакаев бошчилигидаги жамоанинг ишлари орқага кета бошлади. "Бунёдкор"да эса аксинча, Бошкович ёш жамоани қуйи поғоналардан тортиб олди.

Иккала жамоа ўзаро 33 маротаба тўқнаш келишган, шундан 22 тасида пойтахтликлар зафар қучган, атиги 3 беллашувда қовуни ва сомсаси билан донғи кетган вилоят вакиллари муваффақият қозонган, яна 8 баҳсда эса тарози паллалари мувозанатни кўрсатган. Жиззахда ўтган сўнгги учрашувда мезбонлар "қалдирғочлар"ни икки маротаба рогаткали тош билан эмас, оёқ билан кучли йўлланган тўп билан нишонга олишган.

Имкониятлар: 60-40

Сўнгги 5 та ўйин

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 1:3

"Металлург" 1:0 "Сўғдиёна"

"Сўғдиёна" - "Силекс" (Шимолий Македония) 1:1

"Сўғдиёна" - "Металлист" (Украина) 1:1

"Сўғдиёна" - "Сабуртало" (Грузия) 2:0

- - -

"ВОЛГАРЬ" (Россия) - "БУНЁДКОР" 0:1

SSV ULM 1846 (Германия) - "БУНЁДКОР" 1:2

"Бунёдкор" - "Родина" 0:1

"БУНЁДКОР" - "ВЕЛЕС" (Россия) 1:0

“БУНЁДКОР” – “КРАСНОДАР” (Россия) 0:1

Қизиқарли фактлар

Ўтган мавсумнинг 1-турида ҳам айнан икки жамоа тўқнаш келган. Тошкентда ўтган баҳсда ҳисоб очилмаган;

"Сўғдиёна" 6 мавсумдан бери ўз майдонидаги дастлабки ўйинда мағлуб бўлмаяпти;

Ўзаро сўнгги 8 учрашувнинг 6 тасида дуранг қайд этилган.


НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ

4 март 2023 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:30

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Сапенко, Зиёдулла Абдураҳмонов, Достон Мирзараимов

ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин

АВАР: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Навбаҳор" ўтган мавсум чемпионликка жудадан ҳам жудароқ яқин келганди, аммо якунда омад, яна алламбалолар етишмади. Жорий мавсум ҳам ғалабасини стадион майсаларига қуллуқ қилиб нишонлайдиган мураббий шогирдлари катта натижаларни кўзлагани аниқ. "Лочинлар" парвози йўлидаги илк рақиб эса Наманган клуби учун қулай рақиб ҳисобланаган "Қизилқум" уклуби бўлади. Водий клуби ўтган мавсум ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам рақибларини майдонни кўзёшлар билан (балки кўзёш тўкмас) тарк этишга мажбур қилганди. Умуман олганда, навоийликлар охирги бор бундан тўрт йил муқаддам ғалаба нашидасини суришганди. Жорий йилги сафарда ҳам Асрор Алиқулов шогирдлари тухум кўринишидаги очко билан қайтмасликка ҳаракат қилишса керак. Қолаверса, янги мавсумни водий жамоасида бошлайдиган Темирхўжа Абдухолиқов ҳам собиқ жамоасини жазолай олиш-олмаслиги ҳам қизиқ.

"Навбаҳор" кутилганидек, ўзаро ўйинларда устунликка эга. Бир кам эллик учрашувда наманганликлар 21 бор мурод-мақсадларига етишган бўлса, ўтган мавсумни кучли бешликда якунлаган "Қизилқум"да 15 ғалаба мавжуд. Яна 13 учрашувда томонлар қўл сиқишиб қўйишган.

Имкониятлар: 65-35

Сўнгги 5 та ўйин

"Навбаҳор" — "Андижон" 0:4

"Навбаҳор" — "Хўжанд" (Тожикистон) 3:0

"Навбаҳор" — "Балтика" (Россия) 0:0

"Навбаҳор" — "Уфа" (Россия) 1:1

“Навбаҳор” — “Актобе” (Қозоғистон) 0:0

- - -

ОКМК — "Қизилқум" 2:0

"Қизилқум" 1:1 "Каспий"

"Қизилқум" 0:0 "Самтредиа"

"ФК Брасов" 1:2 "Қизилқум"

"Қизилқум" 0:2 "Самгурали"

Қизиқарли фактлар

"Қизилқум" 7 ўйиндан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти;

"Навбаҳор" 3 ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда;

"Қизилқум" сўнгги 7 ўйинда "Навбаҳор" дарвозасига атиги 2 та гол урган;

"Навбаҳор" 5 мавсумдан бери чемпионатнинг 1-турида ғалаба қозона олмаяпти;

"Қизилқум" сўнгги 4 мавсум биринчи турда гол урган.


НАСАФ – АНДИЖОН

4 март 2023 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 16:30

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шомнов, Шавкат Раҳматов, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Ойбек Юнусов

Ўтган мавсум сўнгги турларда оғзидаги ошни олдириб қўйган "аждарлар" жорий мавсум яна ҳалигача ушалмаган орзуси сари ҳаракат қилиб кўради. Аммо уларнинг дастлабки рақиби Про-лигадан кучга тўлиб қайтган ҳамда мухлислик бобида унча-мунча жамоага дам бериб қўядиган "Андижон" бўлади. Норчаевсиз қолган "Насаф"нинг олдинги чизиғида ким етакчига айланиши ҳам ҳозирча жумбоқ бўлиб турибди.

Жамоалар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон кубоги соҳиблари катта устунликка эга саналади, 49 баҳсда қаршиликлар 33 бор хурсандчиликда тандир ейдиган натижага сазовор бўлишган, водийликлар эса 7 маротаба ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишган. Яна 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари катта устунликка эга бўлишига қарамай, ўзаро сўнгги учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Имкониятлар: 60-40

Сўнгги 5 та ўйин

"Ал Шабоб" (Саудия Арабистони) — "Насаф" 2:0

"Ордабаси" (Қозоғистон) — "Насаф" 0:1

"Насаф" — "Минай" (Украина) 0:0

"Кедаҳ" (Малайзия) — "Насаф" 1:2

"Дила" (Грузия) — "Насаф" 0:2

- - -

"Андижон" — "Турон" 0:0

"Андижон" — "Навбаҳор" 4:0

“Андижон” – “Родина” (Россия) – 0:0

“Андижон” – “Петрокуб” (Молдова) – 0:0

“Андижон” – “Самтредиа” (Грузия) – 0:0

Қизиқарли фактлар

"Насаф" ўзаро сўнгги 7 ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозонган;

"Андижон" ўзаро сўнгги 7 учрашувда атиги 2 та тўп киритган;

"Насаф" охирги 5 мавсумнинг 4 тасида илк турда ғалаба қозона олмаган;

"Андижон" охирги 5 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.


СУРХОН – ОКМК

5 март 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Акмал Ғиёсов, Абдурашид Худойберганов

ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов

АВАР: Руслан Серазитдинов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

"Сурхон" ўтган мавсум Суперлигада жон сақлаб қолишни уддалади. Янги мавсум аввалида Сурхондарё жамоаси (балки Тошкент жамоаси десак ҳам бўлар) янги лойиҳага айланаётганди, бироқ нимадир юз бериб, "чучвара отмен бўлди". Шунга қарамай, клубга кўпгина янги номлар жалб этилди. "Учар тулпорлар"нинг илк турдаги рақиби ўтган мавсумни кучли тўртликда якунлаб, ОЧЛда иштирок этадиган ОКМК клуби бўлади. Ўтган мавсумдаги ҳар иккала баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Умуман олганда, ўзаро қарама-қаршиликдаги 8 тўқнашувда 7 бор "кончилар"нинг қўли баланд келган. "Сурхон" якка-ю ягона ғалабасини 2019 йил қўлга киритган.

Имкониятлар: 40-60

Сўнгги 5 та ўйин

"Сурхон" — "Динамо" 1:0

"Сурхон" — "Машъал" 0:0

"Сурхон" — "Акрон" (Россия) 0:3

"Сурхон" — "Вишков" (Чехия) 0:3

"Сурхон" — "Рандерс" (Дания) 1:3

- - -

ОКМК — "Қизилқум" 2:0

ОКМК — "Хўжанд" (Тожикистон) 3:0

ОКМК — "Петрокуб" (Молдова) 1:2

ОКМК — "Металист 1925" (Украина) 0:1

ОКМК — "Астана" (Қозоғистон) 1:1

Қизиқарли фактлар

АГМК "Сурхон"ни кетма-кет 7 ўйиндан бери мағлуб этмоқда;

АГМК футболчилари ўтган мавсум "Сурхон"га қарши ҳар икки ўйинда биттадан пенальтини амалга ошира олмаган.


ТУРОН – БУХОРО

5 март 2023 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 17:30

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Шоҳнур Йўлдошев, Акмал Раҳимов

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

АВАР: Андрей Цапенко

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Владимир Назаров.

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган икки клубнинг тўқнашуви ҳам эътибордан четдан қолдиришга арзимайди. Ҳар ҳолда, уларнинг ўтган мавсум Про-лигадаги жангларига гувоҳи бўлдик. Жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 учрашувда 2 бор бухороликларнинг устунлиги кузатилган бўлса, яйпанликлар бир бор зафар қучишди. Яна икки учрашувда эса дўстлик ғалаба қозонди.

Иккала жамоа ҳам янги мавсум аввалида таркибларини мустаҳкамлаб олди ва бу биринчи ўйин шиддатини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Имкониятлар: 50-50

Сўнгги 5 та ўйин

"Турон" - "Машъал" 2:1

"Турон" - Хўжанд" (Тожикистон) 3:0

"Турон" - "Актобе" (Қозоғистон) 3:1

"Турон" - "Черноморец Одесса" (Украина) 2:4

"Турон" - "Единство УБ" (Сербия) 1:0

- - -

"Бухоро" — "Алашкерт" (Арманистон) 1:1

"Бухоро" — "Металлист 1925" (Украина) 0:1

"Бухоро" — "Акрон" (Россия) 2:1

"Бухоро" — "Астана" (Қозоғистон) 1:3

"Бухоро" — "Монтана" (Болгария) 3:2

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика